73 (16378) 73 (1637 ХАТАРЛАР

1
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети- нинг Ахборот-таҳлил маркази томонидан Марказий Осиё республикалари ҳамда рос- сиялик ёш журналистлар учун ташкил этилган Медиацияхалқаро мактабида айнан шу мавзу экспертлар иштирокида батафсил ёритилди (ўқув мо- дулнинг Евроосиё контексти- даги халқаро муносабатларга бағишланган сиёсий блоки ҳақидаги материал газетанинг 2019 йил 7 сентябрдаги сони- да эълон қилинган). ИНТЕРНЕТ УЛКАН ЧИҚИНДИХОНА! Россиянинг постсовет ма- конидаги энг машҳур ахбо- рот агентлиги ТАССнинг халқаро репортёрлик пункт- ларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган Сергей Иванов профессионал журналист , ав- вало, саводли ва ҳеч қачон ёлғон сўзламайдиган инсон эканини таъкидлайди. Биз нафақат ўзимиз ярат- ган, балки умуман, нашр ёки эфирга узатаётган ҳар қандай материал учун жавобгармиз, қўшимча қилди тажрибали мухбир. — Демак, масъулият ҳисси касбий этикамизнинг пойдеворини ташкил қилади. Саводсиз бўлишга ҳам сира ҳаққимиз йўқ! Журналист ҳа- миша аудитория учун ишла- ши керак. Одамларга шундай тушунтирингки, бу мавзуга бутунлай бегона инсон ҳам шарҳингиз орқали нимадир тушуна олсин. Афсуски, ин- тернет таъсирида соҳамизда- ги анъанавий тамойил ва қои- далар йўққа чиқмоқда. Касбий этика масаласи охирги ўринга тушиб қолган. Глобал тар- моқда ким нимани хоҳласа, шуни ёзиб, гапиряпти. Хоҳла- са, ёлғон маълумот тарқата- ди, бировга туҳмат ёғдириб, бадном қилиши мумкин. Ле- кин ҳеч ким жазоланмайди. Интернетни улкан чиқинди- хонага ўхшатаман. Блогер- лар эса ўша жойни ўзларига хўрак қилиб олган чиқин- диларни чўқиб кун кўради. Xalqaro dialog Xalqaro dialog Ҳақиқий журналист учун бу иснод, албатта! ПЕЛЕ ЎЛДИ(МИ)? Журналистиканинг сув ости тошлариҳақида сўз юритган Олий иқтисодиёт мактабимиллий тадқиқот институти профессори, “Россия сегодняхалқаро ахборот агентлиги маслаҳатчиси Олег Дмитриев ахборотни тезкор узатиш чоғи- да журналистлар баъзан ўзла- ри билмаган ҳолда фейкларни ҳам тарқатиб юбораётганини қайд этди. Футбол қироли Пе- ленинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни олайлик, — дейди эксперт . — Бу хабарни тарқат- ган ахборот манбаи аслида факт эмас, фактоид, яъни ҳақиқат кўринишидаги ёлғон билан иш кўрган. Ҳеч қаерда тасдиқланмаган маълумотни сайтлар кўчириб босаверган. Натижада дезинформация юз берди. Журналист ҳар қандай шароитда ахборот- ни текшириши шарт . Кўчир- макашлик, миш-мишларга асосланиб хулоса чиқариш холислик ва ҳаққонийликнинг душманидир. Тасаввур қи- линг , йўловчи самолёти- нинг қулаб тушганига доир видеони қўлга киритдингиз. Шов-шувга лойиқ мавзу . Эҳтимол, шу видео эфирда кетгач, рейтингингиз кўта- рилар. Аммо у сохта бўлиб чиқса-чи?! Танг аҳволда қо- лишингиз аниқ. Хўш, бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? Биринчидан, ўша вақт- да ўша русумли авиалайнер ҳавода чиндан ҳам бўлган- ми-йўқми, шуни аниқланг . Ин- тернетда дунё бўйлаб амалга оширилаётган авиақатновлар ҳақида мунтазам маълумот бериб борувчи сайтлар мав- жуд. Қолаверса, мутасадди ташкилотлардан воқеа юза- сидан расмий ахборот олиш зарур. Тўғри, жавоб кечикиши мумкин, аммо расмий манба- га одамлар барибир ишонади. Бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлардан авиаҳалокат гувоҳларини қидириб кўринг . Видеотасвир ёки фотосурат- ни синчиклаб ўрганиб, самол- ёт қулаган жойни аниқлаш ҳам жуда муҳим. Дезинфор- мация билан аудиториянинг ўзи ҳам курашиши мумкин. Масалан, мен ахборотни бир эмас, бир нечта ва иложи бо- рича турфа тиллардаги ман- балардан олишни тавсия қи- ламан. Факт ва рақамларни муқояса қилиш йўли билан фейкни осонликча аниқлаб олса бўлади. Унутмангки, ҳар қандай журналистик матери- алда муайян позиция мавжуд. Лекин бу нарса ахборотни яхши ёки ёмон дейишга асос бўлолмайди. Интеграциялар истиқбол- ларини ўрганиш маркази бош муҳаррири Дарья Хас- пекованинг фикрича, яхши журналистик материалда ҳамиша битта асосий савол ўртага ташланиши керак. Му- аллиф мавзуга таҳлилий ён- дашиб, масалани чуқур тадқиқ этиш орқали саволга жавоб излайди ва мақола якунида ўз хулосаларини баён этади. ЛОНГРИД, ЛАЙФХАК, ПОДКАСТ ВА БОШҚАЛАР Олий иқтисодиёт мактаби катта ўқитувчиси, тренер ва бизнес-консультант Сергей Долгов Медиациячиларни журналистиканинг мутлақо бошқа томони ижтимоий тармоқларда контент яра- тиш ва уни оммалаштириш усуллари билан таништир- ди. Очиғини айтиш керак, ушбу маҳорат дарсида тинг- ловчилар ҳали бирон марта ҳам эшитмаган кўплаб тушун- чалар, ижтимоий медиа тех- нологиялар билан танишиб, улардан қандай фойдаланиш кераклигини билиб олди. Замонавий дунёда ўқув- чилар кам, томошабин эса кўп, — дейди Сергей Долгов. Одамлар интерфаоллик- ка ўч, улар журналистик материалда сизни эмас, ўзини кўришни истайди. Медиа контент яратишда шу жиҳатларга эътибор бермас экансиз, барча уринишлар зое кетади. Анъанавий ОАВ- лар учун ахборотни борича тақдим этиш, рационаллик ва билвоситалик хос бўлса, бу- гунги масс-медиа инсонлар ҳиссиётини жунбишга кел- тириш, воқеликни ёритишда уларнинг бевосита иштироки- ни таъминлашга интилмоқда. Интернет фойдаланувчилари орасида виртуал ёки тўлди- рилган реаллик технология- лари, лонгрид, подкаст , пуш, комикс, лайфхак, чат-бот ва бошқа янги форматлар оммалашаётганининг боиси ҳам шунда. Салкам бир ҳафта давом этган Медиацияхалқаро мактаби ёш журналистларга профессионал маҳоратини ошириш, сиёсий дунёқараши- ни кенгайтириш, таҳлилий ва танқидий фикрлаш қобилия- тини чархлашга имкон яратди. Малакали экспертлар билан жонли мулоқот бўлғуси анали- тикларнинг келгуси фаолияти- да асқатишига ишонамиз. Наргиза УМАРОВА, Медиацияхалқаро мактаби тингловчиси Хабардор этиш журналистиканинг бош миссияси ҳисобланади. Бу оддий ибора ортида аслида нечоғли мураккаб жараён тургани соҳа ичида юрган кишигагина аён. Томошабин, ўқувчи ёки тингловчи эса, табиийки, касбимизнинг сув ости тошларини пайқамайди ҳам. Айниқса, замонавий медиа уммонида кўринмас хатарлар жуда кўп. Ёлғонни ҳақиқатдан ажратиш тобора мураккаблашиб бораётир. Муаммога фақат бир нарса ечим бўла олади: оммавий ахборот воситалари ходимлари касб этикаси ва эътиқодига қатъий риоя этиши шарт . ГЛОБАЛ ТАРМОҚДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИБ, БИРОВНИ БАДНОМ ҚИЛИШ МУМКИН. ЛЕКИН ҲЕЧ КИМ ЖАЗОЛАНМАЙДИ РАСМИЙ МАНБАГА ОДАМЛАР БАРИБИР ИШОНАДИ М М М.В В В. В Л Л Ло ХАТАРЛАР замонавий медиа маконида уларни қандай пайқаш мумкин? й йқаш мумкин?

Transcript of 73 (16378) 73 (1637 ХАТАРЛАР

Page 1: 73 (16378) 73 (1637 ХАТАРЛАР

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети-нинг Ахборот-таҳлил маркази томонидан Марказий Осиё республикалари ҳамда рос-сиялик ёш журналистлар учун ташкил этилган “Медиация” халқаро мактабида айнан шу мавзу экспертлар иштирокида батафсил ёритилди (ўқув мо-дулнинг Евроосиё контексти-даги халқаро муносабатларга бағишланган сиёсий блоки ҳақидаги материал газетанинг 2019 йил 7 сентябрдаги сони-да эълон қилинган).

ИНТЕРНЕТ — УЛКАН ЧИҚИНДИХОНА!

Россиянинг постсовет ма-конидаги энг машҳур ахбо-рот агентлиги — ТАССнинг халқаро репортёрлик пункт-ларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган Сергей Иванов профессионал журналист, ав-вало, саводли ва ҳеч қачон ёлғон сўзламайдиган инсон эканини таъкид лайди.

— Биз нафақат ўзимиз ярат-ган, балки умуман, нашр ёки эфирга узатаётган ҳар қандай материал учун жавобгармиз, — қўшимча қилди тажрибали мухбир. — Демак, масъулият ҳисси касбий этикамизнинг пойдеворини ташкил қилади. Саводсиз бўлишга ҳам сира ҳаққимиз йўқ! Журналист ҳа-миша аудитория учун ишла-ши керак. Одамларга шундай тушунтирингки, бу мавзуга бутунлай бегона инсон ҳам шарҳингиз орқали нимадир тушуна олсин. Афсуски, ин-тернет таъсирида соҳамизда-ги анъанавий тамойил ва қои-далар йўққа чиқмоқда. Касбий этика масаласи охирги ўринга тушиб қолган. Глобал тар-моқда ким нимани хоҳласа, шуни ёзиб, гапиряпти. Хоҳла-са, ёлғон маълумот тарқата-ди, бировга туҳмат ёғдириб, бадном қилиши мумкин. Ле-кин ҳеч ким жазоланмайди. Интернетни улкан чиқинди-хонага ўхшатаман. Блогер-лар эса ўша жойни ўзларига хўрак қилиб олган — чиқин-диларни чўқиб кун кўради.

Xalqaro dialogXalqaro dialog

Ҳақиқий журналист учун бу иснод, албатта!

ПЕЛЕ ЎЛДИ(МИ)?

Журналистиканинг “сув ос ти тошлари” ҳақида сўз юрит ган “Олий иқтисодиёт мактаби” миллий тадқиқот институти профессори, “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги маслаҳатчиси Олег Дмитриев ахборотни тезкор узатиш чоғи-да журналистлар баъзан ўзла-ри билмаган ҳолда фейкларни ҳам тарқатиб юбораётганини қайд этди.

— Футбол қироли — Пе-ленинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни олайлик, — дейди эксперт. — Бу хабарни тарқат-ган ахборот манбаи аслида факт эмас, фактоид, яъни ҳақиқат кўринишидаги ёлғон билан иш кўрган. Ҳеч қаерда тасдиқланмаган маълумотни сайтлар кўчириб босаверган. Натижада дезинформация юз берди. Журналист ҳар қандай шароитда ахборот-ни текшириши шарт. Кўчир-макашлик, миш-мишларга асосланиб хулоса чиқариш холислик ва ҳаққонийликнинг душманидир. Тасаввур қи-линг, йўловчи самолёти-нинг қулаб тушганига доир видеони қўлга киритдингиз. Шов-шувга лойиқ мавзу. Эҳтимол, шу видео эфирда

кетгач, рейтингингиз кўта-рилар. Аммо у сохта бўлиб чиқса-чи?! Танг аҳволда қо-лишингиз аниқ. Хўш, бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? Биринчидан, ўша вақт-да ўша русумли авиалайнер ҳавода чиндан ҳам бўлган-ми-йўқми, шуни аниқланг. Ин-тернетда дунё бўйлаб амалга оширилаётган авиақатновлар ҳақида мунтазам маълумот бериб борувчи сайтлар мав-жуд. Қолаверса, мутасадди ташкилотлардан воқеа юза-сидан расмий ахборот олиш зарур. Тўғри, жавоб кечикиши мумкин, аммо расмий манба-га одамлар барибир ишонади. Бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлардан авиаҳалокат гувоҳларини қидириб кўринг. Видеотас вир ёки фотосурат-ни синчиклаб ўрганиб, самол-ёт қулаган жойни аниқлаш ҳам жуда муҳим. Дезинфор-

мация билан аудиториянинг ўзи ҳам курашиши мумкин. Масалан, мен ахборотни бир эмас, бир нечта ва иложи бо-рича турфа тиллардаги ман-балардан олишни тавсия қи-ламан. Факт ва рақамларни муқояса қилиш йўли билан фейкни осонликча аниқлаб олса бўлади. Унутмангки, ҳар қандай журналистик матери-алда муайян позиция мавжуд. Лекин бу нарса ахборотни яхши ёки ёмон дейишга асос бўлолмайди. Интеграциялар истиқбол-

ларини ўрганиш маркази бош муҳаррири Дарья Хас-пекованинг фикрича, яхши журналистик материалда ҳамиша битта асосий савол ўртага ташланиши керак. Му-аллиф мавзуга таҳлилий ён-дашиб, масалани чуқур тадқиқ этиш орқали саволга жавоб излайди ва мақола якунида ўз

хулосаларини баён этади.

ЛОНГРИД, ЛАЙФХАК, ПОДКАСТ ВА БОШҚАЛАР

Олий иқтисодиёт мактаби катта ўқитувчиси, тренер ва бизнес-консультант Сергей Долгов “Медиация”чиларни журналистиканинг мутлақо бошқа томони — ижтимоий тармоқларда контент яра-тиш ва уни оммалаштириш усуллари билан таништир-ди. Очиғини айтиш керак, ушбу маҳорат дарсида тинг-ловчилар ҳали бирон марта

ҳам эшитмаган кўплаб тушун-чалар, ижтимоий медиа тех-нологиялар билан танишиб, улардан қандай фойдаланиш кераклигини билиб олди.

— Замонавий дунёда ўқув-чилар кам, томошабин эса кўп, — дейди Сергей Долгов. — Одамлар интерфаоллик-ка ўч, улар журналистик материалда сизни эмас, ўзини кўришни истайди. Медиа контент яратишда шу жиҳатларга эътибор бермас экансиз, барча уринишлар зое кетади. Анъанавий ОАВ-лар учун ахборотни борича тақдим этиш, рационаллик ва билвоситалик хос бўлса, бу-гунги масс-медиа инсонлар ҳиссиётини жунбишга кел-тириш, воқеликни ёритишда уларнинг бевосита иштироки-ни таъминлашга интилмоқда. Интернет фойдаланувчилари орасида виртуал ёки тўлди-рилган реаллик технология-лари, лонгрид, подкаст, пуш, комикс, лайфхак, чат-бот ва бошқа янги форматлароммалашаётганининг боиси ҳам шунда. Салкам бир ҳафта давом

этган “Медиация” халқаро мактаби ёш журналистларга профессионал маҳоратини ошириш, сиёсий дунёқараши-ни кенгайтириш, таҳлилий ва танқидий фикрлаш қобилия-тини чархлашга имкон яратди. Малакали экспертлар билан жонли мулоқот бўлғуси анали-тикларнинг келгуси фаолияти-да асқатишига ишонамиз.

Наргиза УМАРОВА,“Медиация” халқаро мактаби тингловчиси

Хабардор этиш журналистиканинг бош миссияси ҳисобланади. Бу оддий ибора ортида аслида нечоғли мураккаб жараён тургани соҳа ичида юрган кишигагина аён. Томошабин, ўқувчи ёки тингловчи эса, табиийки, касбимизнинг “сув ости тошлари”ни пайқамайди ҳам. Айниқса, замонавий медиа уммонида кўринмас хатарлар жуда кўп. Ёлғонни ҳақиқатдан ажратиш тобора мураккаблашиб бораётир. Муаммога фақат бир нарса ечим бўла олади: оммавий ахборот воситалари ходимлари касб этикаси ва эътиқодига қатъий риоя этиши шарт.

ГЛОБАЛ ТАРМОҚДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИБ,

БИРОВНИ БАДНОМ ҚИЛИШ МУМКИН. ЛЕКИН ҲЕЧ КИМ

ЖАЗОЛАНМАЙДИ

РАСМИЙ МАНБАГА ОДАМЛАР БАРИБИР ИШОНАДИ

МММ.ВВВ.В ЛЛЛо

32019-YIL 21-SENTABR

№ 73 (16378)@[email protected]

Бойсун ва Қумқўрғон тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ўзгарди.

ХАТАРЛАР

2019-YIL 21-SEN№ 73 (1637

ри ўзга

замонавий медиа маконида уларни қандай пайқаш мумкин?ййқаш мумкин?